Юртимиз бўйлаб «Саховат ва кўмак» умуммиллий ҳаракати доирасида кўплаб савобли ишларга қўл урилди. Халқ депутатлари Томди(Навоий вилояти) туман Кенгаши депутати Лайис Баянасов ҳам пандемия даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз кексалар ва кам таъминлаган оилалар холидан хабар олди.
– Ҳозирги пандемия пайтида ишсизлар, ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳоли сонининг ошиши табиий, – дейди Лайис Баянасов. – Юзага келган муаммолар қайсидир маънода бизни янада бир-биримизга меҳрли бўлишга, бирлашишга ундамоқда.
Депутат ташаббуси билан ҳомий ташкилотлар ҳамкорлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
– Тўғриси жуда хурсанд бўлдим, – дейди Сауле Ешжанова. – Ёлғизланиб қолганимиз йўқ. Доим маҳалла кўй, қўни-қўшни аҳволимдан хабардор бўлиб турибди.
Синовли кунларда барчамиз бирлашиб елкама-елка ҳаракат қилсак, барчасини енгиб ўтамиз.
Хуршида Нарзиева