Форишда 10 мингга яқин киши расмий, 25 минг киши норасмий секторда ишлайди
Форишда 10 мингга яқин киши расмий, 25 минг киши норасмий секторда ишлайди

 

Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалчиликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонда белгиланган вазифалар Жиззах вилояти Фориш туманида қандай ижро этилаётгани ўрганилди.

Аввало маълумот учун айтиш керак, туманда 92400 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан меҳнатга лаёқатлилар 50900 нафарга яқин экан. Ҳудудда 34774 киши банд бўлиб, расмий секторда 9730 нафар, норасмий секторда 25044 нафар киши ишларкан. Туманда ишсизлар сони 4683 нафар, яъни меҳнатга лаёқатли аҳоли сонининг 12,2 фоизни ташкил этаркан. Ишчизлик даражасининг юқорилигига сабабларидан бири туманда ишлаб чиқариш корхоналари камлиги билан изоҳланади.

Туманда 25 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, камбағал оилалардаги аҳоли 3317 нафар экан. Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида эҳтиёжманд оилалар томорқасига енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғлик, кўчат ва суғориш воситалари харид қилиш учун 92 нафар фуқарога субсидия ажратилган.

Туманда 666 нафар жуда эҳтиёжманд аҳоли рўйхати шакллантирилиб, уларни қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилаяпти.

ЎзХДП фракцияси ва партия Марказий Кенгаши ишчи гуруҳи аъзолари бевосита туман ҳудудларида бўлиб камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди. Хусусан, 15 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи ишсиз аҳолининг яшаш шароити ва муаммолари батафсил ўрганилди.

Яссикечув, Амир Темур, Кўлба, Э.Камолов, Оқтепа, Осмонсой ва Қизилқум маҳаллаларидаги камбағал ишсиз кишилар билан учрашилди. Тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш учун 22 нафар ишсиз ёшлар давлат субсидия маблағлари ҳисобидан жами 10 гектар ер олишига кўмак берилди.

Яссикечув маҳалласи Қорабоғонали қишлоғида яшовчи ижтимоий аҳволи оғир бўлган Усмоновлар хонадонининг яшаш шароити ўрганилди. Ушбу хонадонда 1991 йилда туғилган Усмонов Умид ногирон фарзанди ва онасининг 516 минг сўм ногиронлик нафақаси билан кун кечиради. 20 сотих томорқаси қаровсиз аҳволда. Туман Кенгаши депутатлари ёрдам оила томорқаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун тайёр ҳолатга келтирилиб, помидор, бодринг, бақлажон кўчатлари экилди.

Шунингдек, маҳалладаги Улаш Хўрозов хонадонида ҳам бўлдик, 1 сотихли иссиқхонада помидор парвариш қилинаётган экан. Ушбу оила иссиқхонани кенгайтириш учун банкдан 30 млн. сўмлик имтиёзли кредит олиши учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришга ёрдам кўрсатилди.

Маҳалладаги 30 нафар фуқаро ўз томорқасида иссиқхона ташкил қилиш истаги борлигини билдирди. Уларга имтиёзли кредитлар олиш бўйича тавсиялар берилди.

Амир Темур маҳалласидаги Оқбулоқ қишлоғида истиқомат қилаётган Қаҳҳорова Сайхага 1,1 млн. сўмлик суғориш воситалари ажратилиши ташкил этилди. Кўлба маҳалласидаги Михин қишлоғида яшовчи Мамадиёров Илғорга иссиқхона фаолиятини бошлаш учун тегишли тартибда 2 млн. сўм ажратилди.

Маълумотларга кўра, тумандаги меҳнатга лаёқатли эҳтиёжманд 1115 киши ишга жойлаштирилган. Қишлоқ хўжалиги бўйича ўз яшаб турган ҳудудда 24, хизмат кўрсатиш субъектларига 11, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 89 нафар фуқаро ишга жалб этиладиган бўлди.

Ишчи гуруҳ томонидан ишсиз кишиларни касб-ҳунарга ўқитиш юзасидан тавсиялар берилди.


Зулайҳо Акромова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Меҳрож Дархонов,

ЎзХДП Марказий Кенгаши раис ўринбосари.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш