Ғаллаорол туманида камбағалликни қисқартириш ишлари қандай кетяпти?
Ғаллаорол туманида камбағалликни қисқартириш ишлари қандай кетяпти?

 

Аввал хабар берилганидек, шу кунларда Олий Мажлис Конунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари ва партия масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш борасида Жиззах вилоятида амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда. Электорат вакилларининг иқтисодий фаоллигини ошириш билан боғлиқ ташкилий, ҳуқуқий масалаларда ёрдам кўрсатилмоқда.

Ишчи гуруҳи аъзолари Ғаллаорол туманида камбағалликни камайтириш бўйича туманда амалга оширилаётган ишларни атрофлича ўрганиб чиқди. Туманда жами хонадонлар сони 29300 дан ортиқ, умумий аҳоли сони эса 172 минг нафарга яқин. 2149 та камбағал оила рўйхатга олинган бўлиб, улардан боқувчисини йўқотганлар 223, ногиронлиги бўлган шахслар 392, меҳнатга лаёқатли ишсизлар 4897 нафарни ташкил этади. Туманда 2 ёшгача нафақа олувчи хонадонлар – 414 та, 14 ёшгача нафақа олувчи хонадонлар – 640 та, моддий ёрдам олувчи хонадонлар эса 352 та.

Пандемия шароитида аниқланган жуда эҳтиёжманд хонадонлар 385 та экан.

Томорқаси бор эҳтиёжманд оилалар 1975 тани, улардаги томорқа майдони 175 гектар.

Туманда ишлаб чиқариш кооперативларига жами 420 нафар камбағал оилалар аъзолари аъзо сифатида бириктирилиши режалаштирилган бўлиб, 936,6 млн. сўмлик субсидия маблағлари ажратилиши кўзда тутилмоқда. Жумладан, “Молтоб” ҚФЙ ҳудудида 20 гектар майдон ажратиб берилиб, субцидия миқдори 111,5 млн сўмни ташкил қилади. “Agro mega clas” ишлаб чиқариш коорперацияси ташкил этилиб, 50 нафар камбағал оила аъзолари кооперацияга аъзо сифатида бириктирилган. Ушбу кооперацияга Булоқбоши ҚФЙ ҳудудида 15 гектар ер ажратиб берилиб, 111,5 млн. сўм субсидия берилган. Ҳозирга кунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш ишлари олиб борилмоқда.

Ғаллаорол туманида ишсиз, камбағал аҳоли бандлигини таъминлаш учун 930 нафар фуқаро жамоат ишларига жалб этилган.

Туманда оилаларни камбағалликдан чиқариш учун уларнинг меҳнатга лаёқатли аъзолари турли йўналишларда қисқа муддатли пуллик ўқишларда ўқиши ва белгиланган йўналишларда ўз фаолиятларини ташкил этиши юзасидан субсидиялар ажратилган. Жумладан, Сарбозор МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган “Саид Олим сервис” билан бандликка кўмаклашиш маркази ўртасида вақтинчалик иш билан банд бўлмаган 30 нафар ишсиз фуқарони касбга ўқитиш мақсадида шартнома тузилган. Ишсиз фуқароларнинг ҳар бирига стипендия тўлаш учун Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 223 минг сўмдан, жами 30 нафарига 6690 минг сўм маблағ ажратилган.

Апрель ойида 12 нафар ва май ойи учун 14 нафар ишсиз хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган ва уларнинг ҳар бирига 751 минг сўмдан, жами 26 нафарига 19534,8 минг сўм бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилган.

Бундан ташқари, енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш учун 52 нафар ишсиз фуқароларга 115,4 млн. сўм, уруғлик ва кўчатлар учун 6,9 млн. сўм, суғориш воситаларини харид қилиш учун 74 нафар фуқарога 72,7 млн. сўм маблағ ажратилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари ва халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши депутатлари иштирокида 6 нафар фуқаро томорқасини суғориш учун бандликка кўмаклашиш маркази туман бўлимининг маблағлари ҳисобидан суғориш насослари билан таъминланди. Мисол учун, “Кўкбулоқ” ҚФЙ Сайфинота қишлоғида яшовчи Х.Абдураҳмонова, М.Қўшманов, Ў.Қодирова шулар жумласидан.

Боғишамол қишлоғидаги 40 та эҳтиёжманд оилага 0,30 гектардан жами 12 гектар ер ажратилиши бўйича туман ҳокимининг қарори чиқарилишига эришилди. 10 нафар ишсиз фуқаро хақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб этилди.

Тумандаги Агробанк 4 та субъектга 102 млн. сўм, Халқ банки 5 та субъектга 137,0 млн. сўм, Микрокредит банк 12 субъектга 268 млн. сўмлик кредит ажратилишига эришилди. Мисол учун, Хўжамқулова Муборак чорвачилик учун 20 млн. сўм, Нурали Содиқовичга 18 млн. сўм имтиёзли микрокредитлар ажратилди.

Боғишамол қишлоғида яшовчи Шодиёр Усмонов томорқасига давлат субсидияси ҳисобидан енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатилишига ёрдам берилди.

Туманда камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш юзасидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича Ғаллаорол туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Унда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасининг аҳоли томорқасини сув билан таъминлаш ҳақидаги ҳисоботини, Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбарининг камбағалликни қисқартириш бўйича давлат субсидияларининг самарали сарфланиши юзасидан ахборотини туман Кенгаши сессиясида эшитиш, ЎзХДП гуруҳининг ташаббуси билан туманда 2020 йилда камбағалликни камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масалани туман Кенгаши сессияси кун тартибига киритиш бўйича партия гуруҳининг қарори қабул қилинди.


ЎролЎразбоев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси,

Боймурод Юсупов,

ЎзХДП Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш