Фахрий инсонлардан кўнгил сўралди
Фахрий инсонлардан кўнгил сўралди

 

Халқимиз азалдан тинчлик-тотувликни ардоқлайди, шунга интилади. Шунинг учун Иккинчи жаҳон уруши якунланган кун Хотира ва Қадрлаш куни сифатида нишонланади.

Ҳамон орамизда қанчадан-қанча уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат-машаққат чекканлар бор. Ўтганларни хотирлаш, сафимизда юрганларнинг эса қадрига етиш бурчимиз. 9 май умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келаётгани замирида ҳам айнан эзгу мақсад мужассам.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг «Хотира – муқаддас, қадр – азиз» акцияси доирасида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари – 1927 таваллуд топган Иванов Афанасий Данилович ва 1923 йилда таваллуд топган Мурина Вера Васильевна хонадонларида бўлиб, кўнгил сўраб, суҳбатлашишди. Фахрий инсонларнинг яшаш шароити ўрганилди.

Буюк ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан совғалар улашилди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Депутатлик бирлашмалари ишини мувофиқлаштириш бўлими.

← Рўйхатга қайтиш