Бозордаги нарх-наво депутатлар назоратида
ЎзХДП Фориш туман кенгаши ташаббуси билан партиядан сайланган халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари тумандаги савдо дўконлари, бозорларидаги нарх-навонинг сунъий ошиб кетишини олдини олиш мақсадида, мунтазам назорат ишларини олиб боряпти.
Амалга оширилган кундалик назорат тадбирлари ҳақидаги маълумотлар туман ҳокимлигида ташкил этилган коронавирусга қарши кураш туман штабига тақдим этиб бориляпти. Бу ишга партиядан сайланган 8 нафар депутат жалб этилган.