Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар қўллаб-қувватланмоқда
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар қўллаб-қувватланмоқда

 

Бутун дунёда инсоният бошига коронавирусдек бир бало келди. Кўринмас бу офат на бир ҳудуд, на бир чегара танламай, жаҳоннинг кўплаб давлатларини ховотир ва саросимага қўйди.

Касалликни жиловлаш манаман деган давлатларда ҳам осон кечмаяпти. Дунёда касалликка чалинганлар сони тобора ортиб бормоқда. Афсуски, бу бало мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Илк бемор аниқланиши билан давлатимиз раҳбари бошчилигида ўз вақтида ва тезкор чоралар кўрилди. Шифокорларимиз салкам икки ой мобайнида чинакам қаҳрамонлик кўрсатиб, инфекцияга қарши бор саъй-ҳаракатини сафарбар этиб келмоқда. Кўрилган қатъий чоралар, шифокорларимизнинг меҳнати ва халқимизнинг сабр-тоқат билан уйда ўтириб, карантин қоидаларига амал қилиши албатта касалликни ортга чекинишига сабаб бўлмоқда.

Карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, вақтинча ногиронлиги бор оилалар, ишсиз қолган фуқароларимизга хайру саховат кўрсатилмоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Чилонзор туман кенгаши ва депутатлари ҳам карантин даврида партия электорати бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар, карантин сабаб вақтинча ишламаётган, вақтинчалик даромадга эга бўлмаган аҳоли қатламини ҳимоя қилиб келмоқда.

Депутатларимиз ушбу синовли кунларда ўз сайловчиларига елкадош бўлиб, карантин тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олмоқда. Уларга ҳаётий зарур эҳтиёж товарлари, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Хусусан, шу пайтгача Чилонзор туманидан сайланган Халқ демократик партияси депутатлари томонидан тумандаги 330 та оилага, 53 нафар ёлғиз қарияларга, 67 нафар ногиронлиги бор оилаларга, 100 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳамда 110 та карантин сабаб вақтинча ишламаётган, бирон бир даромадга эга бўлмаган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиеник воситалар етказиб берилди.

Бундан ташқари тумандаги 30 та оила депутатлар томонидан йил якунига қадар оталиққа олиниб, ҳар бир оилага Ҳамкорбанк филиалидан пластик карта очилди. Йил якунига қадар ушбу 30 та оила учун очилган пластик картага ойига 1 миллион сўмдан маблағ ўтказиб берилади. Ҳозирда депутатларимиз томонидан пластик карталарга дастлабки 3 ой учун 90 миллион сўм маблағ ўтказиб берилди.


Донохон Махмудова,

Ўзбекистон ХДП Чилонзор туман кенгаши раиси.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш