Бойсунлик депутат хайр-саховат тадбирларида фаоллик кўрсатмоқда
Бойсунлик депутат хайр-саховат тадбирларида фаоллик кўрсатмоқда

 

Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида Сирдарё вилоятида юз берган кўнгилсиз ҳодиса оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами жўнатилиши давом этмоқда. Бу кўмак қудратимиз бирлик ва ҳамжиҳатликда эканлигидан далолат беради.

Бугун эрта тонгдан Бойсун туман “Шифобулоқ” МФЙ раиси, Халқ депутатлари Бойсун туман кенгаши депутати Охунбобо Қодиров ташаббуси билан ўзи сайланган 29-Шифобулоқ сайлов округи фуқаролари билан бирдамликда кийим-кечак, кўрпа-тўшак, чойнак-пиёла, коса-товоқ, озиқ-овқат ва зарур маҳсулотлар ортилган автомашина Бойсун туманидан беғараз ёрдам сифатида Сирдарё томон йўл олди. 

Депутатимиз ташаббуси билан қилинган мазкур инсонпарварлик ёрдамлари, албатта, бир мақсад йўлида ўзбекона саховат ва кўмак билан сирдарёлик юртдошларимизга ёрдам кўрсатиш ва мана шундай синовли кунларда бир ёқадан бош чиқариб, уларнинг дардига шерик бўлиш кўзда тутилган.


Феруза Болтаева,

ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши масъул ходими.

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш