Халқ демократик партиясининг парламент қуйи палатасидаги фракциясининг бугунги йиғилишида «Фахрий мураббий» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҳам кўриб чиқилди.
Ушбу қонун лойиҳаси Президентимизнинг 2020 йил 28 февраль куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жамоатчилик вакиллари билан ўтказган учрашувида илгари сурилган ташаббус асосида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилгаи.
“Фахрий мураббий” ордени кимларга берилиши мумкин?
Ҳужжат лойиҳасига кўра, ёшларни она-Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва қобилиятларини янада ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшган, ўзининг чуқур билими ва бой тажрибаси билан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида шахсий намуна кўрсатиб келаётган, давлат ва жамият олдидаги юксак хизматлари билан алоҳида эътибор қозонган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бу орден билан мукофотланиши кўзда тутилган.
Шунингдек, “Фахрнй мураббий” ордени билан чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмагаи шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.
Депутатлар мураббийлик улуғ тушунча экани, унинг қадрини ошириш, ҳурматини кўтариш долзарб масала эканини таъкидлашди. Бу ташаббусни қўллаб-қувватлашларини билдиришди. Янги орденнинг маънавий қиймати баланд бўлиши, унга муносиб кўрилганлар жамиятда катта мартабага эга бўлиши қайд этилди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати