Партиямиз депутатлари умумхалқ ҳаракатида фаол

 

Шу кунларда дунёнинг аксарият давлатлари коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган мураккаб вазият, ижтимоий-иқтисодий қийинчиликларни бартараф этиш ҳақида қайғурмоқда.

Карантин даврида қийинчиликларга дуч келаётган аҳоли вакилларига ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракатига фидойи депутатларимиз ўз ҳиссаларини қўшаётганлиги қувонарли ҳол, албатта. Шундай саховатпеша депутатларимиздан бири “EXPORT FISH PRODUCT” МЧЖ раҳбари, 15-Хончарбоғ сайлов округидан халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашига Ўзбекистон ХДПдан сайланган энг ёш депутат Саидов Обиджондир.

Обиджон ўз ташаббуси билан жорий йилнинг 27 апрель куни Кармана туманидаги 8 та маҳаллада истиқомат қилаётган 400 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оила ҳолидан хабар олди, уларга бирламчи 6 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди.

Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига вилоятимиздаги депутатлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда. Мен ҳам ният қилган эдим. Шу мақсадда Кармана туманидаги ижтимой ҳимояга муҳтож оилаларга оз бўлсада, кўмак кўрсатдик. Карантин даврида 80 та эҳтиёжманд хонадонга корхонамиз томонидан бирламчи озиқ овқат маҳсулотлари мунтазам етказиб бериляпти, – дейди депутат.

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш