«Хавфсиз боғча»: Нукусдаги мактабгача таълим ташкилотларида ўрганиш ишлари давом этмоқда

 

Нукус шаҳридаги «Қизилқум» маҳалласи ҳудудида жойлашган 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида «Хавфсиз боғча» лойиҳаси доирасида навбатдаги ўрганиш тадбири ўтказилди.

Унда халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати, партия депутатлик гуруҳи аъзоси Қ. Қалхоразов, Ўзбекистон ХДП Нукус шаҳар кенгаши раиси Н. Кишанов, халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши котибияти бош мутахассиси М. Айтмуратова ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.

Ўрганиш давомида мактабгача таълим ташкилоти биноси янгидан қурилгани ва янги инвентарлар билан таъминланаётгани қайд этилди. Шунингдек, иситиш тизими учун замонавий қозонхоналар ўрнатилган, электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш мақсадида электр генератори жойлаштирилган.

Бундан ташқари, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, электр ускуналарининг техник ҳолати ҳамда болалар хавфсизлигини таъминлаш учун яратилган шароитлар ўрганилди.

Ўзбекистон ХДП болалар саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, мактабгача таълим ташкилотларида сифатли таълим-тарбия учун зарур шароитларни яратишни муҳим ижтимоий вазифа деб ҳисоблайди. Шу боис бундай муассасалардаги хавфсизлик талаблари ва мавжуд шароитларни ўрганиш, аниқланган масалаларга эътибор қаратиш депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш