Навоий вилояти Кармана туманидаги 6-сон кўп тармоқли мактаб-интернатида ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий хизматлар билан таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар ўрганилди.
Ўрганиш Президентнинг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини назорат қилиш доирасида Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Бахтиёр Тошев томонидан олиб борилди.
Жараёнда мактаб-интернатда таълим олаётган болалар учун яратилган шароитлар, уларнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда зарур ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кўздан кечирилди.
Шунингдек, мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш, ижтимоий хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва таклифлар берилди. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун зарур ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш Ўзбекистон ХДПнинг ижтимоий йўналтирилган фаолиятида муҳим ўрин тутади.