Депутатлик сўровлари асосида янги трансформатор пунктлари етказиб берилди

 

Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашидаги ЎзХДП депутати А. Жумабоев томонидан юборилган депутатлик сўровида кўтарилган масала ижобий ҳал этилди.

Мазкур сўров асосида Булоқбоши маҳалласи учун янги трансформатор пункти харид қилиниб, ҳудудга етказиб берилди.

Шунингдек, халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашидаги яна бир депутатимиз А. Исмаилов томонидан киритилган депутатлик сўрови асосида Қўйтош маҳалласи учун ҳам янги трансформатор пункти харид қилиниб, ҳудудга етказиб берилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш