Хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси аҳоли, айниқса хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда муаммоларини ўрганишга қаратилган лойиҳалари кундан-кунга самарали йўлга қўйилмоқда. Жумладан, Навоий вилояти Навбаҳор тумани Марказий кутубхонасида фаол хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Учрашувда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, соғлиғини мустаҳкамлаш, оилаларда маънавий муҳитни яхшилаш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Мулоқот давомида иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Тадбир самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтиб, аёлларни қизиқтирган қатор масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти
← Рўйхатга қайтиш