Депутат сўрови амалий натижага айланди

 

Халқ депутатлари Тахиатош тумани Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Даврон Артиков “Шамшироқ” маҳалласида ўрганиш олиб борди. Ўрганиш давомида маҳалла фаоллари К.Саипов кўчасида табиий газ босимининг пастлиги, баъзи ҳолларда кечки пайтдан тонггача газ таъминотида узилишлар кузатилиши ҳақида мурожаатлар бўлди.

Маълум бўлишича, айни кўчадаги газ қувурлари айрим жойларда ер остида қолиб кетган ҳамда аҳоли яшаш хонадонлари олдидан тартибсиз тарзда ўтган. Депутат газ қувурларини ер устига чиқариш, эскирган қувурларни янгиларига алмаштириш ва тармоқларни тартибли ҳолатга келтириш бўйича масъул ташкилотлар билан боғланди.

Натижада ҳудуддаги эскирган газ қувурлари янгисига алмаштирилиб, ер тагида қолиб кетган қувурлар юзага чиқарилиб газ таъминотидаги муаммолар бартараф этилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш