Оҳангарон туманидаги ижтимоий объектлар ўрганилди

 

Яна бир депутатимиз Қизилгул Қосимова Тошкент вилояти Оҳангарон тумани электр тармоқлари корхонасида электр энергияси истеъмоли, истеъмолчилар сони ҳамда электр тармоқлари инфратузилмасида амалга оширилган ишларни ўрганди.

Таҳлилларга кўра, 2023-2026 йиллар давомида электр энергияси истеъмолчилари сонида барқарор ўсиш кузатилгани, электр тармоқлари инфратузилмаси босқичма-босқич кенгайтирилаётгани қайд этилиб, амалга оширилаётган ишлар ҳудудда электр таъминоти сифати ва ишончлилигини янада оширишга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Жараёнда “Убайд” маҳалласи маҳалла еттилиги фаолияти ҳамда чекка ҳудуд – Шоштепа қишлоғида амалга оширилган ишлар ҳам ўрганилди.

Жумладан, Шоштепа қишлоғида 90 ўринга мўлжалланган замонавий мактаб биноси ёнида ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида спорт зали қурилиш ишларининг сифати, белгиланган талабларга мувофиқ бажарилиши ҳамда объектни ўз муддатида фойдаланишга топшириш бўйича масъуллар билан фикр алмашилди.

Мазкур қишлоқда аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашга қаратилган амалий ишлар: ички йўлларга асфальт қопламасининг ётқизилгани, эҳтиёжманд оилаларнинг икки нафарига янги уй-жой қуриб берилгани ва аҳолининг бу каби ижобий ўзгаришлардан розилиги – ортга қайтмас ислоҳотларнинг ёрқин намунаси экани эътироф этилди.

Шунингдек, Олмалиқ шаҳридаги “Мустақиллик” маҳалласида сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова, халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши Котибияти мудири Севар Қодирова ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосари Эргаш Абдурайимов иштирок этди.

Учрашув давомида фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгиланди. Шунингдек, “Маҳалла еттилиги” фаолияти кўриб чиқилиб, аҳоли билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш