“Имконият чекланмаган” акцияси доирасида ижодий тадбир ташкил этилди
Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши ҳамда вилоят Ногиронлар жамияти ҳамкорлигида “Имконият чекланмаган” акцияси доирасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир ногиронлиги бўлган истеъдодли шахсларни ижодий фаолиятга кенг жалб этиш, уларнинг қобилият ва салоҳиятини намоён этиши учун имконият яратиш ҳамда жамиятда инклюзив муҳитни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди.
Тадбир давомида ногиронлиги бўлган ижодкорларнинг тасвирий ва амалий санъат, ҳунармандчилик ҳамда бошқа йўналишлардаги ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилди.
Якунда фаол иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.