Фидойи меҳнат ва ташаббускорлик эътироф этилди
Фидойи меҳнат ва ташаббускорлик эътироф этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши қарори билан Ускенбай Атемов “Ўзбекистон Халқ демократик партияси ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида У.Атемовга узоқ йиллик фидойи меҳнати, эл-юрт олдидаги хизматлари, депутат сифатидаги ташаббускорлиги учун миннатдорлик билдирилди.

У.Атемов раҳбарлиги ва етакчилигида туманда ижтимоий масалаларни самарали ҳал қилиш, мурожаатларга ечим топиш йўналишларида фаол иш олиб борилаётгани қайд этилди.

Шунингдек, Юқори Чирчиқ туманида аҳолининг бандлик даражасини ошириш, хизматлар сифатини яхшилаш бўйича қатор лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани, барқарор даромад манбалари яратилаётгани эътироф этилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Фахрий
← Рўйхатга қайтиш