Ҳудудларда ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ўрганилди
Ҳудудларда ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ўрганилди

 

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутати Г. Мирзаева ҳамда Нуробод туман Кенгашидаги партия депутатлари Б. Суюнов ва Х. Хазратовалар иштирокида назорат тадбири ўтказилди.

Ўрганиш давомида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши, белгиланган тадбирларнинг ижроси ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишлари жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди. Шунингдек, аҳолини узлуксиз коммунал хизматлар билан таъминлаш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини соз ҳолатга келтириш ва инфратузилма объектларининг барқарор фаолиятини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Масъул ташкилотлар томонидан бажарилаётган ишлар сифати, ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш ҳамда ишларни белгиланган муддатларда якунлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўрганиш давомида аниқланган айрим камчиликлар юзасидан мутасаддиларга тегишли тавсиялар берилиб, уларни қисқа муддатларда бартараф этиш зарурлиги таъкидланди.

Ажратилган маблағлардан оқилона фойдаланиш ҳамда аҳолига сифатли хизматлар кўрсатишни ташкил этиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари доимий депутатлик назоратида бўлиши қайд этилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш