Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциямиз аъзоси Ирина Токарева Шайхонтоҳур туманидаги 44-сонли оилавий поликлиникада бўлиб, муассаса фаолияти билан яқиндан танишди.
Депутатимиз ўрганиш давомида поликлиниканинг моддий-техник базаси, тиббий ускуналарнинг замонавий талабларга қанчалик жавоб бериши, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати билан яқиндан танишди.
Шунингдек, тиббиёт ходимлари ва шифохонадаги беморлар билан бевосита мулоқот қилиниб, уларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва таклифлари диққат билан тингланди.
Ирина Токарева поликлиника фаолиятини янада ривожлантириш, замонавий тиббий хизматлар турини кенгайтириш ва аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш масалаларида муассаса масъуллари билан фикр алмашиб, аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш борасида таклифларини билдирди.