Иқтисодий ва тарихий тараққиётга янгича назар

 

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида иқтисодий соҳада самарали меҳнат қилиб келаётган, Қуйи палатанинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Шарофиддин Назаровнинг «Эврилиш нуқталари: тарих ва келажак» номли китоби тақдимотига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон фанлар академияси мутасаддилари ва иқтисодчи олимлар, Ёшлар парламенти аъзолари, илмий жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тақдимотда асар шунчаки ўтмиш воқеаларининг хроникаси ёки қуруқ иқтисодий рақамлар тўплами эмас, балки юртимиз босиб ўтган зиддиятли ва мураккаб йўлнинг холис, танқидий ва илмий нигоҳ билан қилинган таҳлили маҳсули, дея эътироф этилди. Китобнинг марказий фалсафасини, муаллиф тили билан айтганда, «Эврилиш нуқтаси» концепцияси ташкил этиши таъкидланди.

Тадбирда сўз олганлар китобнинг «Эврилиш нуқтаси» жамият ёки давлат ривожланишидаги муҳим бурилиш палласи экани, унда эскича тизим ва инқирозга юз тутган моделдан воз кечиб, тубдан янгиланиш ва юксалишга ўтиш жараёни ёхуд хатоларни тан олмасдан, эскиликни ушлаб қолишга уриниб, таназзулга юз тутиш тўғрисидаги ҳақиқатлар тилга олингани ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Шунингдек, тақдимотда ушбу рисола орқали муаллиф дастлаб миллий давлатчилигимиз тарихидаги иккита бутунлай фарқли даврни қиёслаши соҳа олимлари томонидан алоҳида қайд этилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш