Депутат назоратида трансформатор носозлигини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда
Депутат назоратида трансформатор носозлигини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда

 

Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгашидаги депутатимиз Д.Каримов томонидан “Бир маҳалла – бир ташаббус” лойиҳаси доирасида Айрончи маҳалласида электр таъминоти билан боғлиқ мурожаат ўрганилди.

Маҳалла аҳолисидан келиб тушган мурожаатда электр трансформаторидаги носозлик туфайли электр таъминотида узилишлар кузатилаётгани билдирилди. Мазкур масала депутат томонидан жойига чиқиб ўрганилиб, тегишли мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.

Ўрганишлар натижасида трансформатор носозлигини бартараф этиш бўйича зарур чоралар белгиланди. Ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлиб, масала депутатлик назоратига олинган.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш