Мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган қурилиш ишлари жамоатчилик назоратида

 

Депутатларимиз ҳудудларда нафақат давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти билан танишмоқда. Балки, инвестициялар дастурига киритилиб янги қурилаётган муассасалардаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишиб, жараёндан бохабар бўлиб боришмоқда.

Жумладан, халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашидаги депутатларимиз Ш.Худаяров ва Е.Эшчанова тумандаги 14-сон мактабгача таълим ташкилоти ҳудудида барпо этилаётган 180 ўринли қўшимча бинонинг қурилиш ишлари билан танишди.

Халқ вакиллари қурилиш ишларининг бориши, бинонинг белгиланган муддатда топширилиши, қурилиш стандартларига қанчалик риоя этилаётгани, бажарилаётган ишлар сифати ҳамда объектнинг келгусида фойдаланишга топширилиш ҳолатлари юзасидан масъуллар билан мулоқот қилишди. Аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилиши лозимлиги айтилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш