Шароф Рашидов туманида навбатдаги тиббий кўрик ташкил этилди

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши томонидан “Соғлом жамият – кучли давлат” шиори остида Шароф Рашидов туманида навбатдаги бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Тадбир “Соғлом авлод учун” хайрия фондининг Жиззах вилоят филиали ҳамкорлигида тумандаги 25-оилавий поликлиника филиалида ўтказилди.

Тиббий кўрикда Ёшлик, Каттақишлоқ ва Хайробод маҳаллалари аҳолиси, жумладан, камбағаллик реестрида турган ногиронлиги бўлган фуқаролар ва ногирон фарзанди бор оилалар, боқувчисини йўқотган оилалар, “Д” назоратидаги беморлар, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, кексалар ҳамда ўсмир қизлар иштирок этди. Жами 89 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди.

Кўрик якунларига кўра, шифокорлар тавсияси асосида 75 турдаги дори-дармонлари ҳамда ҳомиладор аёллар учун комплекс пренатал витаминлар бепул тарқатилди. Шунингдек, ётиб қолган беморлар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан патронаж ҳамширалар билан биргаликда манзилли хабар олинди.

Мазкур тадбир аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш