Мактабгача таълим ташкилотларида ўрганишлар давом этмоқда

 

Партиямиз Шеробод туман Кенгаши депутати С.Абдулахатова “Каттабоғ” маҳалласи жойлашган 37-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш олиб борди.

Ўрганиш давомида таълим муассасасида яратилган шарт-шароитлар, тарбияланувчилар учун ташкил этилган муҳит, моддий-техник базанинг ҳолати ҳамда муассаса фаолиятининг самарадорлиги ўрганилди.

Шунингдек, депутат муассаса ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади.

Ўрганиш якунида аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилиб, муассаса фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш