Депутатимиз аҳоли мурожаатига ечим топилди

 

Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашидаги депутатимиз З.Абдувалиевга “Шопўлат” маҳалласи фаолларидан мурожаат келиб тушган эди. Унга кўра, маҳалланинг ички кўчалари ҳаракатланиш учун ноқулай ва таъмир талаб ҳолатга келиб қолгани айтилган.

Депутат мурожаатни жойига чиқиб ўрганди ва ҳудуддаги “Яхшилар” кўчасидаги йўлнинг инфратузилмаси талабга жавоб бермаслиги, бу эса транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига тўсиқ бўлаётганига гувоҳ бўлинди.

Шундан сўнг депутатимиз масъул идораларга сўров юбориб, мазкур масалага ижобий ечим топди. Натижада маҳалла ички йўлларини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш