Шўрчи туманида мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ўрганилди

 

Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи ҳамда партиянинг Шўрчи туман кенгаши томонидан тумандаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ўрганилди.

Туман Кенгаши депутати Г. Шерматова ҳамда Ўзбекистон ХДП Шўрчи тумани кенгаши раиси Д. Бекмуродов иштирок этган ўрганиш жараёнида муассасанинг моддий-техник базаси, тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда таълим-тарбия жараёнининг ташкил этилиш ҳолати атрофлича кўздан кечирилди.

Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан муассаса фаолиятини янада такомиллаштириш, таълим сифати ҳамда болалар учун яратилган шароитларни яхшилашга қаратилган тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Шунингдек, мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, замонавий шароитларни яратиш ҳамда педагог-кадрларни қўллаб-қувватлаш масалалари партиямиз эътиборида экани қайд этилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш