Депутат ташаббуси билан йўл асфальтланди

 

Халқ депутатлари Когон туман Кенгаши депутати Гулмира Каримова “Туткунда” маҳалласи ҳудудидаги автомобиль йўлларини асфальтлаштириш масаласида депутат сўрови юборган эди.

Депутат томонидан кўтарилган ушбу муаммо ҳудуд аҳолиси учун долзарб масалалардан бири бўлиб, йўлларнинг носоз ҳолати фуқароларга қатор ноқулайликлар туғдириб келаётган эди.

Масъул ташкилотлар томонидан депутат сўровига ўз вақтида жавоб қайтарилиб, маҳалланинг ички йўлларини асфальтлаштириш ишлари махсус дастурга киритилгани маълум қилинган эди.

Натижада ҳудудидаги ички йўллар тўлиқ асфальтлаштирилди. Ҳудуд аҳолиси учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитлари яратилди.

Шундан кўринадики, депутатлар ҳудудлардаги муаммоларга бефарқ эмас ва фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида тизимли иш олиб бормоқда. Депутат сўровлари орқали жойлардаги долзарб масалаларнинг ижобий ҳал этилаётгани эса халқ ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш