Хоспис тизими учун ҳуқуқий асос яратилмоқда
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сайловолди дастурида кексалар ва онкологик касаллар учун сифатли хизмат кўрсатишнинг юқори стандартларини таъминлашга қаратилган хоспис тизимини ривожлантириш ва “Хоспис хизматини кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсад қилинган.
Партия Марказий Кенгашида “Хоспис хизматини кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича тузилган ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази мутахассислари ҳам иштирок этди.