Муаммо бартараф этилиб, аҳоли хавфсизлиги таъминланди
Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати С. Собиржонов томонидан Юнусобод тумани “Ҳасанбой” маҳалласи, Барака кўчасидаги 56-уй олдида жойлашган бетон электр тиргакларининг авариявий ҳолатга келиб қолгани юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиб, унда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, электр таъминоти барқарорлигини сақлаш, ҳудуддаги хавфли ҳолатни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган эди.
Мазкур мурожаат асосида мутасаддилар томонидан ҳолат жойида ўрганилиб, зарур чоралар кўрилди. Натижада Барака кўчасида фуқаролар эътирозига сабаб бўлаётган муаммо тўлиқ бартараф этилди.