Депутат кўмаги билан аҳолининг экин майдонлари оқава сув билан таъминланди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзоси Бахитжан Хабибуллаев Кегейли туманидаги “Бай овул” ва “Басар овул” аҳолиси билан ўтказилган учрашув давомида ушбу ҳудудларга оқава сув олиб келувчи асосий ариқ тўсилиб қолгани – экин ерларини суғориш, аҳолининг даромад манбалари ва деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш имкониятларига салбий таъсир кўрсатаётгани юзасидан мурожаат келиб тушган эди.
Мазкур масала юзасидан депутатимиз Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига депутатлик сўрови юборди. Натижада тегишли мутахассислар ва махсус техникалар ёрдамида оқава сув ўтадиган ариқ тўлиқ қазилиб, экин ерларининг суғорилишига шароит яратиб берилди.