“Сенатор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

 

Тошкент архитектура-қурилиш университетида “Сенатор ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Малика Қодирхонова ҳам иштирок этиб, ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида атрофлича фикр билдирди. Тадбир Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаоллари, Ёшлар парламенти аъзолари ва университет талабалари иштирокида бўлиб ўтди.

Учрашув давомида сенатор “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳиятига тўхталиб, бугунги кунда ёшларга яратилаётган имкониятлар – бу нафақат имтиёз, балки катта масъулият эканини қайд этди. Шунингдек, тадбир якунида сенатор ва ёшлар ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашдилар.

Мазкур учрашув ёшлар ва сиёсий институтлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик, фуқаролик масъулияти ва фаол ҳаётий позиция руҳида тарбиялаш йўлида муҳим қадам бўлди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш