Партия ташаббуси билан “Саломатлик акцияси” ўтказилди
Аҳоли саломатлиги борган сари юқори даражадаги ижтимоий ривожланишнинг интеграциялашган кўрсаткичига айланиб бормоқда. Ўзбекистон ХДПнинг сайловолди дастурида ҳам аҳолига давлат томонидан кафолатланган тиббий хизмат олишига кўмаклашиш ўз ифодасини топган. Бу борада ҳудудлардаги кенгашлар томонидан турли ташаббуслар илгари сурилмоқда.
Хусусан, халқ депутатлари Балиқчи тумани Кенгаши ташаббуси билан “Ўрмонбек” маҳалласида туман Соғлиқни сақлаш бўлими билан ҳамкорликда “Саломатлик акцияси” ўтказилди. Акция доирасида маҳаллада истиқомат қилувчи 37 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди, 2 нафар фуқарога эса туман тиббиёт бирлашмасида даволаниши учун йўлланма берилди.