Фаровон турмуш сари навбатдаги депутатлик сўрови юборилди

 

“Ғафур Ғулом” маҳалласида ўтказилган учрашувда Боғзор кўчасида яшовчи аҳоли томонидан муҳим ва долзарб масала – томорқа ерларини суғориш учун зарур бўлган махсус оқава сув ариқлари мавжуд эмаслиги, мазкур ҳолат аҳолининг турмуш тарзи ва кундалик ҳаётида турли ноқулайликларни келтириб чиқараётганлиги ҳақли эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Муаммога жиддий эътибор қаратган Халқ депутатлари Арнасой тумани Кенгаши депутати М. Суяров тегишли масъулларга депутат сўрови юборди. Унда ҳудуддаги суғориш тизимини мутахассислар иштирокида жойига чиқиб ўрганиш, замонавий бетон ариқлар ётқизиш ва тизимни тартибга солиш бўйича аниқ режалар ҳамда муддатларни тақдим этиш сўралган.

Масъуллар ушбу масалага жиддий ёндашиб, 10 кун муддат ичида асослантирилган жавоб тақдим этишлари керак.

 

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш