Депутат ташаббуси билан янги автобус бекати ўрнатилди

 

Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашидаги депутатимиз Донохон Маҳмудова томонидан аҳоли мурожаатлари асосида олиб борилаётган тизимли ишлар амалий натижа бермоқда.

Жумладан, Чилонзор тумани Байналминал кўчасида замонавий автобус бекатини ўрнатиш бўйича фуқаролар мурожаатлари депутат томонидан ўрганилиб, назоратга олинди.

Мазкур масала юзасидан депутат Д.Маҳмудова томонидан туман ҳокимининг Қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари номига депутат сўрови юборилди.

Депутат сўрови асосида мутасадди идоралар томонидан муаммо қисқа муддатда кўриб чиқилиб, амалий чоралар кўрилди. Туман ҳокимининг кўрсатмасига мувофиқ Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан кўрсатилган манзилда янги автобус бекати ўрнатилди.

Натижада ҳудуд аҳолиси учун жамоат транспортидан фойдаланиш янада қулайлашди, йўловчилар учун зарур шароитлар яратилди. Аҳоли мурожаатларини ҳал этиш, уларнинг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш