Депутат электр билан боғлиқ муаммони ҳал этди
Халқ депутатлари Андижон туман Кенгашидаги депутатимиз Б.Йўлчиевга “Султонобод” маҳалласи фаолларидан мурожаат келиб тушди. Унда Само кўчасида электр таъминотидаги узилишлар борлиги айтилган.
Депутатимиз масалани жойига чиқиб ўрганди. Ўрганиш давомида ҳудудда электр энергияси тез-тез узилиши ҳамда кучланиш пастлиги аҳолига ноқулайлик туғдираётгани аниқланди. Электр таъминотини барқарорлаштириш ва сифатини ошириш бўйича амалий чоралар кўриш юзасидан масъуллар билан боғланилди.
Натижада депутат ташаббуси билан ҳудуддаги электр билан боғлиқ муаммолар электр тармоқлари бўлими масъуллари томонидан ўрганилиб ўз вақтида бартараф этилди.