“Меҳр улашайлик” – эзгуликка йўғрилган амалий ташаббус

 

Бухоро шаҳрида “Меҳр улашайлик” шиори остида инсонпарварлик руҳидаги тадбир Ўзбекистон ХДП Бухоро вилояти ҳамда Бухоро давлат педагогика институти ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасининг онкология бўлимида даволанаётган болажонлар учун кўнгилочар дастур намойиш этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши раиси Зулфия Туева, Бухоро шаҳар кенгаши раиси Робия Казимова, шунингдек, масъул ходимлар иштирок этиб, болажонлар ҳолидан хабар олди ва уларга самимий тилакларини билдирдилар.

Хусусан, қўғирчоқ театри саҳна кўринишлари орқали болаларга қувонч ва илиқ таассуротлар улашилди. Дастур давомида болажонларнинг юзида табассум пайдо бўлиб, улар учун унутилмас лаҳзалар туҳфа этилди.

Шу билан бирга, болаларга совғалар ва ширинликлар тақдим этилиб, байрамона кайфият бахш этилди. Тадбир давомида меҳр ва эътибор муҳитининг ҳукм суриши барчага илиқ кайфият улашди.

Мазкур тадбир, аввало, болажонларнинг маънавий қўллаб-қувватланишига хизмат қилиб, жамиятда меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва эътибор каби юксак қадриятларнинг яна бир бор намоён бўлишига сабаб бўлди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш