Самарқанд туманида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси таҳлил қилинди

 

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар ижроси ўрганилмоқда. Мазкур йўналишда ҳудудларда олиб борилаётган ишлар самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилаяпти.

ЎзХДП Самарқанд туман кенгаши раиси Зокир Давронов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан Меҳробод ва Паррандачилик маҳаллаларида амалга оширилган ишлар жойига чиқиб ўрганилди. Жараёнда аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ва инфратузилма лойиҳаларининг бажарилиш ҳолати таҳлил қилинди.

Шунингдек, ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан бирга мавжуд муаммолар ҳам аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар белгиланди. Қўшимча вазифалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ўрганиш якунида дастур ижроси мониторинг қилиниб, аҳоли фаровонлигини ошириш, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш