Маҳалла фаоллари депутатдан инфратузилмани яхшилашда ёрдам сўради
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Назира Матяқубова Тўрткўл туманидаги “Ёшлик” ва “Дўстлик” маҳаллалари аҳолиси билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида аҳоли томонидан мактаб, болалар боғчаси қамрови камлик қилаётгани, спорт комплекси қурилиши учун ер ажратиш масалаларида мурожаатлар бўлди. Депутатимиз ҳар бир мурожаатни манзилли ўрганиб уларни масъул идоралар билан ҳамкорликда ҳал этишга қарор қилди.
Таъкидлаш жоизки, аввалроқ Назира Матяқубова маҳаллалар фаолларининг мурожаати асосида ҳудуддаги 45-сонли мактабга туташ кўчада пиёдалар йўлагини барпо этишга эришган эди.