Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашидаги депутатимиз Мухиддин Суяров томонидан Ғ.Ғулом маҳалласида аҳолини қийнаб келаётган инфратузилма муаммолари жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганишлар давомида ҳудудда йўл қурилиши ишлари бошланганига қарамай, ҳозирга қадар якунига етказилмагани натижасида аҳоли учун қатор ноқулайликлар юзага келаётгани аниқланди. Шунингдек, ичимлик суви тармоғига зарар етиши оқибатида сув сизиб чиқиб, айрим ҳудудларда сув тўпланиб қолиши ҳолатлари кузатилаётгани маълум бўлди.
Мазкур муаммолар юзасидан депутат томонидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутат сўровлари юборилиб, камчиликларни бартараф этиш, қурилиш ишларини жадаллаштириш ҳамда ичимлик суви тармоғидаги носозликларни қисқа муддатларда тиклаш бўйича аниқ чоралар кўрилиши сўралди.