Олмазор туманидаги 2-Чиғатой Оқтепа сайлов округига қарашли “Чиғатой Оқтепа” маҳалласида халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Абдували Исмаилов ташаббуси билан сайёр қабул ўтказилди.
Қабул жараёнида маҳалла аҳолиси билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, фуқароларнинг тиббий хизмат, коммунал соҳа, бандлик, инфратузилма ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат депутатлар томонидан алоҳида кўриб чиқилиб, айрим муаммолар жойида ҳал этилди, қолган масалалар эса тегишли ташкилотлар билан биргаликда ўрганиш учун назоратга олинди.
Учрашув давомида маҳалла ҳудудидаги инфратузилма, ободонлаштириш ишлари, ижтимоий муҳит ҳамда аҳоли учун яратилган шароитлар атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, “Фаробий” кўчаси ҳудудидаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда чора-тадбирлар кўрилиши белгиланди.