Депутат ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

 

Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашидаги депутатимиз А.Намазова “Дўстлик” маҳалласидаги 1-сон техникумида ёшлар билан учрашув ташкил этди.

Учрашув давомида ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган долзарб масалалар, хусусан, таълим сифатини ошириш, бандликни таъминлаш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда уларни рағбатлантириш имкониятлари ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, депутат давлатимиз томонидан ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, имтиёз ҳамда дастурларнинг жойларда ўз вақтида ва самарали йўлга қўйилишида жамоатчилик назорати, жумладан, бунда депутатларнинг алоҳида ўрни ҳақида фикр алмашилди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, таклиф ва ташаббусларини билдирдилар.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш