Ҳар бир ходим ўз устида ишлаши зарур

 

Бугун партия Марказий Кенгаши ҳамда ҳудудий ташкилотлари ходимларининг касбий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, замонавий сиёсий коммуникация ҳамда жамоатчилик билан ишлаш самарадорлигини оширишга қаратилган амалий ўқув-машғулоти ўтказилди.

Унда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи — матбуот котиби Дилфузабегим Рузметова замонавий коммуникация усуллари, жамоатчилик билан самарали мулоқот олиб бориш ҳамда ахборот сиёсатини самарали ташкил этиш, шунингдек, “Нутқ маданияти, жамоатчилик олдида чиқиш қилиш, ОАВ билан самарали алоқалар”, Марказий Кенгаш бўлим бошлиғи Муҳсиддин Низомитдинов “Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлашда замонавий ёндашувлар ва интерактив форматлар”, Шахзодбек Етмишбоев “Ижтимоий тармоқларда партия фаолиятини ёритиш: пост стратегияси, контент ва аудитория билан ишлаш” мавзуларида тақдимот қилишди.

Тақдимотларда нотиқлик маҳорати, унинг таъсир механизмлари, медиа саводхонликни ошириш, контент стратегиясини шакллантириш, долзарб вазиятларда тезкор шарҳ бериш ва партия позициясини ифода этиш, аудиторияга мос ишлаш усуллари, офлайн ва онлайн тадбирларни ташкил этиш ҳамда ёшлар ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Семинар давомида берилган амалий тавсиялар партия ҳудудий ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, замонавий тарғибот усулларини жорий этиш ва жамоатчилик билан ишлашни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш