Аёллар манфаатига оид муҳим масалалар муҳокама қилинди

 

Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, айниқса, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Шу мақсадда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан “Аёллар манфаати — давлат сиёсати марказида” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган давлат сиёсати натижалари атрофлича таҳлил қилинди.

Мутахассислар ва депутатлар томонидан амалга оширилаётган дастурлар доирасида эришилаётган амалий натижалар, жойларда учраётган муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси хотин-қизлар манфаатини ҳимоя қилиш нафақат ижтимоий масала, балки адолатли жамият барпо этишнинг муҳим тамойилларидан, деб билади. Партия аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, жумладан, аёлларнинг муносиб меҳнат шароитлари, барқарор даромад манбалари ва кафолатланган ижтимоий ҳимоя тизимига эга бўлишини давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири, деб ҳисоблайди.

Мулоқот давомида иштирокчилар томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббусларни янада кенгайтириш, ҳудудларда амалий ишларни кучайтириш, ижтимоий хизматлар сифатини ошириш ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан қатор таклифлар илгари сурилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш