Депутатимиз ташаббуси билан Янгиободда электр таъминоти яхшиланди

 

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги депутатимиз Муқимжон Деҳқоновга Учкўприк туманининг “Янгиобод” маҳалласи фуқароларидан мурожаат бўлган эди. Унда ҳудудда аҳоли сони ошгани сабабли электр билан таъминлашда муаммолар бўлаётгани айтилиб, янги трансформатор ўрнатишда ёрдам сўралган.

Депутат маҳалла раиси Н.Маматов билан биргаликда ҳомийлар топилди ва “Янгиобод” маҳалласининг “Тўқайтепа” қишлоғи ҳудудига қуввати 400 кВт бўлган замонавий трансформатор ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди.

Янги трансформаторнинг ишга туширилиши натижасида маҳалладаги 150 га яқин хонадоннинг электр таъминоти сифати яхшиланди. Бу аҳолининг кундалик ҳаётида қулайликлар яратиб, электр энергиясидан янада самарали фойдаланиш имконини беради.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш