Партиямиз Самарқанд вилояти кенгаши ташаббуси билан Тошкент ахборот технологиялар университетининг Самарқанд филиали ҳамкорликда ёшларнинг истеъдод ва интеллектуал қобилиятларини янада ошириш ҳамда рағбатлантириш мақсадида “Сиёсатдаги ёшлар” лойиҳаси доирасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
2 босқичдаги ўйин Конституция ва қонунчилик асослари, парламент ва маҳаллий Кенгашлар фаолияти, давлат ислоҳотлари ва ижтимоий сиёсат, сиёсий атамалар ва тарихий воқеликлар, шунингдек, мантиқий ва таҳлилий саволлар асосида бўлиб ўтди.
Бундай интеллектуал турнирлар ёшларнинг сиёсий тафаккурини ривожлантириб, етакчилик кўникмаларини шакллантиради ҳамда жамият ҳаётида фаол иштирок этадиган етук кадрлар сифатида камол топишига хизмат қилувчи муҳим майдон бўлади.