Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашидаги депутатимиз Ўткирбек Норалиев ҳудуддаги “Дархон” маҳалласи фуқаролари билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида маҳалла фаоллари ҳудуддаги бир қатор долзарб муаммоларни бартараф этишда халқ вакилидан ёрдам сўради.
Маълум қилинишича, маҳалланинг “Нур” кўчасидаги симёғочлар эскириб, алмаштиришга муҳтож ҳолатга келиб қолган. Бундан ташқари маҳалладаги автобус бекатлари атрофидаги йўл қисмида пайдо бўлган чуқурчаларга ёғингарчилик мавсумида сув тўплангани учун фуқароларга ноқулайлик туғдираётгани айтилиб, бекатлар атрофини асфальтлаш ва ҳудуддаги ариқ атрофидан ўтган газ қувурларини тупроқдан тозалашда амалий ёрдам сўрашди.
Депутатимиз ҳар масалани жойига чиқиб ўрганди ва муаммолар юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови чиқаришга қарор қилди.