Партиямиз Хонқа туман кенгаши раиси Феруз Ваисов "Эхтиром" маҳалласида бўлиб, аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари ҳамда аҳоли вакиллари иштирокида фуқароларни қийнаб келаётган муаммоли масалалар муҳокама қилинди.
Жумладан, Шавкат Турдиев маҳалладаги баъзи электр устунлари яроқсиз ҳолда эканлигини, бу эса ёғингарчилик мавсумида электр таъминотида узилишларга сабаб бўлаётгани билан бирга аҳоли ҳаётига ҳам хавф туғдираётганини айтиб ўтди. Яна бир фуқаро Қадамбой Юнусов “Нурзамин” хамда “Низомий” кўчалари чорраҳасида тоза ичимлик суви қувури ёрилиши натижасида ичимлик суви исроф бўлаётганлигини маълум қилди.
Депутатимиз билдирилган мурожаатларга масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ечим топди. Электр устунларини алмаштириш ва сув қувурини таъмирлаш ишлари бошланди.