Депутатимиз долзарб ижтимоий масалага эътибор қаратган

 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги депутатимиз Нигора Эшметова Юнусобод тумани “Отчопар-1” маҳалласи фуқароларидан келиб тушган мурожаатга асосан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи И.Юлдашевага депутатлик сўрови юборган эди.

Мурожаатда маҳалла ҳудудида илгари фаолият юритган 117-, 205- ва 5-сонли мактабгача таълим ташкилотлари ҳозирда ёпилиб кетгани, аҳоли сони 11 мингдан ортиқ экани, 1–6 ёшдаги болалар сонининг 1 100 нафардан ошгани қайд этилиб, К. Зарипов кўчасида жойлашган собиқ 117-сонли боғча биносида болалар боғчаси фаолиятини қайта тиклашда амалий ёрдам сўралган.

Сўровга жавобда Отчопар-1 МФЙ ҳудудида бўш ер майдони мавжуд эмаслиги сабабли, муаммони ҳал этиш мақсадида Отчопар-2 МФЙ ҳудудида жойлашган, илгари фаолияти тўхтатилган собиқ 160-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳудудидаги 18 сотих бўш ер майдонида 360 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти қуриш бўйича Юнусобод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан тегишли таклифлар киритилгани маълум қилинган.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш