Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди
Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди

 

Ўзбекистон ХДП Узун туман Кенгаши депутати Ш. Раҳмонов томонидан “Хотин-қизлар ҳуқуқлари — қонун ҳимоясида” лойиҳаси доирасида тумандаги “Қарашиқ” маҳалласида навбатдаги тадбир ўтказилди.

Тадбирда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларни турли тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, хотин-қизларнинг жамиятга мослашиши, таълим олиши ҳамда меҳнат қилиши учун яратилаётган шароитлар, зўравонликнинг олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган янги механизмлар муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини ошириш, жамиятдаги ўрни ва фаоллигини кучайтириш, қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларини амалда таъминлаш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш