Депутат ташаббуси билан 9 нафар ногиронлиги бўлган болаларга электрон аравачалар ҳадя этилди

 

Партиямиз Бекобод шаҳар Кенгаши депутати Х.Ибрагимовага ҳудудда яшовчи ногиронлиги бор болаларнинг ота-онасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатга кўра, болаларга ҳаракатланиш имконини берадиган ногиронлик аравачаси зарурлиги айтилган.

Депутат дарҳол ташаббус кўрсатиб, болажонларга арава олиш учун ҳомийлар излади. Натижада топилган ҳомийлар кўмаги билан 9 нафар ногиронлиги бўлган болаларга электрон аравачалар ҳадя этилди.

Партиямиз депутатлари ташаббуси билан амалга оширилаётган бундай хайрли ишлар аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтиришга, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга, ногиронлиги бор инсонларга кенг имконият ва шароитлар яратиб беришга хизмат қилади.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш